1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Инсон фикрларини ўқий оладиган қурилма яратилди

Янги тадқиқотда Стэнфорд олимлари инсоннинг ички нутқини 74 фоиз аниқлик билан декодлади.

Инсон фикрларини ўқий оладиган қурилма яратилди

Стэнфорд университети тадқиқотчилари илк бор инсоннинг ички нутқини — яъни ўзига қаратилган фикрларини — декодлаш имконини берувчи технологияни намойиш этди. Тадқиқот Cell журналида чоп этилди.

 

Янги усул мия-компьютер интерфейсига асосланиб, нейрон фаоллик сигналларини таҳлил қилиб, уларни матнга айлантиради. Тадқиқотда оғир фалаж ҳолатидаги тўрт нафар бемор иштирок этди. Уларнинг нутқ фаолиятини бошқарувчи мия қисмига микроэлектродли имплантлар ўрнатилди. Натижада тизим иштирокчилар талаффуз қилмоқчи бўлган ёки фақат ақлий тарзда айтилган сўзларни 74 фоизгача аниқлик билан очишга муваффақ бўлди.

 

Олимлар, шунингдек, тизим ўз-ўзидан пайдо бўладиган фикрларни ҳам таний олишини, ҳатто оддий ҳисоблаш жараёнида ҳосил бўлган рақамлар кетма-кетлигини ҳам декодлашини қайд этишди.

 

Махфийликни таъминлаш мақсадида қурилмани фақат махсус “ақлий пароль” орқали фаоллаштириш имконияти жорий этилган бўлиб, у 98 фоиздан ортиқ аниқлик билан танилди.

 

Мутахассисларнинг фикрича, технология ҳали амалий жорий этишга тайёр бўлмаса-да, келажакда нутқ нуқсонига эга инсонлар учун деярли тўлиқ мулоқот қилиш имконини яратиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика