Дунё
|
20 Октябр 17:19
138
Дунё
|
20.10.2021, 17:19
138

Instagram ижтимоий тармоғи 21 октябрдан янги функцияни тақдим этади

Фойдаланувчилар компютердан постларни чоп этишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда "The Vege" ёзади.

 

Бундан ташқари, фойдаланувчиларга Feed ёки Reel'да битта постга биргаликда эгалик қилиш имконини берадиган Collabs'нинг яна бир хусусияти пайдo бўлади.

 

Умумий пост ёки видеони эълон қилиш учун бошқа фойдаланувчининг рухсати талаб қилинади. Бу ҳолатда нашр иккала муаллифнинг обуначиларини ҳам кўриши ва уларга фикр билдириши мумкин. Кўришлар ва Like'лар сони ҳам бирлаштирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь, чоршанба куни Facebook корпорацияси ўз номини ўзгартирмоқчи эканини маълум қилди. Facebook "metaverse" яратиш устида иш бошлади.

 

Аввалроқ Facebook кейинги ҳафтада номини ўзгаритириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Насиба Тўхтаева