1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Исломбек Исмоилов “Нефтчи” клуби бош мураббийи этиб тайинланди

У Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан.

Исломбек Исмоилов “Нефтчи” клуби бош мураббийи этиб тайинланди

 

Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига олиб чиққан ва Қатарда ўтган Жаҳон чемпионати 1/8 финалига етиб борган Исломбек Исмоилов Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида эътироф этилади. У бошқарган U-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

 

“Нефтчи” жамоасининг асосий вазифалари келгуси мавсумда:

 

  • Чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш;
  • Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш;
  • Жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлаш.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика