1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ногирон эркакнинг рафиқаси ва уч нафар фарзанди ҳалок бўлди

Ҳужум тўғридан-тўғри уларнинг яшаш уйига қаратилган.

Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ногирон эркакнинг рафиқаси ва уч нафар фарзанди ҳалок бўлди

Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон-Юнис шаҳрида Исроил армияси томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида маҳаллий фуқаро Маждий Жадалланинг оиласи ҳалок бўлди. Ҳужум тўғридан-тўғри уларнинг яшаш уйига қаратилган бўлиб, унинг натижасида рафиқаси Асия ва уч фарзанди – 5 ёшли Яҳё, 3 ёшли Мусо ҳамда янги туғилган Иброҳим вафот этди.

 

Маълумотларга кўра, чақалоқ Иброҳим Исроилнинг Ғазога қарши бомбордимонлари бошланганидан кейин дунёга келган ва айнан шу ҳаво ҳужумида ҳаётдан кўз юмган. Ҳужум натижасида 20 дан ортиқ фуқаро жароҳат олган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Хон-Юнисдаги ан-Наср шифохонасига олиб келинган.

 

Мазкур шифохонада Маждий Жадалла ўз оиласи билан кўз ёшлар ила видолашди. “Бу болалар эди. Улар қандай гуноҳ қилган? Улар фақат ўйнашни, келажак ҳақида орзу қилишни исташганди”, — деди у йиғлаб туриб. Оила аъзолари ан-Наср шифохонаси яқинида, жаноза намозидан сўнг дафн этилди.

 

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Ғазо секторида олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар натижасида камида 57 575 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги аёллар ва болалардир. Шунингдек, жароҳатланганлар сони 136 879 нафарга етган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика