энг долзарб
|
18 Март 11:39
239
энг долзарб
|
18.03.2022, 11:39
239

Жанубий Кореянинг янги президенти қароргоҳини ўзгартирмоқчи

Бу давлат бюджетига 820 миллион долларга тушади.

 

Жанубий Кореянинг сайланган президенти бош қароргоҳини бошқа жойга кўчиради.

Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Унга кўра, янги президент Юн Сок Ёль Жанубий Корея президентларининг анъанавий қароргоҳи – Мовий Уйдан воз кечиб, ўз фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги ёки мудофаа вазирлиги биносида давом эттиради. Президент канцелярияси вакили Ким Ин Хининг сўзларига кўра, президент саройи халққа биринчи баҳор гуллари очилгунча қайтариб берилади.

 

Давлат раҳбари қароргоҳини ўзгартириш Юн Сок Ёльнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. “Мовий уй узоқ йиллар давомида мутлақ ҳокимиятнинг рамзи бўлиб келди. Энди эса ҳокимиятни халққа қайтариш вақти келди”, – деб қўшимча қилган Ким Ин Хи.

ОАВ маълумотларига кўра, президент қароргоҳи ўзгартирилиши давлат ғазнасига 820 миллион долларга тушади.

 

Маълумот ўрнида: 2022 йил 9 март куни Жанубий Кореяда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда “Фуқаролик кучи” партияси номзоди Юн Сок Ёль ғалаба қозонди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Мун Чже Ин Япония билан муносабатлар ҳақида гапирганди.