1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жазоирда йўловчи автобус дарёга қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлган.

Жазоирда йўловчи автобус дарёга қулаб тушди

Жазоирнинг Хараш туманида автобус кўприкдан дарёга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳатланди. Бу ҳақида Жазоир фуқаролик мудофааси баёнотида маълум қилинди.

 

"Йўловчи автобус йўлдан сирғалиб кетган ва кўприкдан Ал-Муҳаммадия ҳудудига — Хараш туманидаги дарё ўзанига қулаган”, — дейилади хабарда.

 

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, автобусда 35 га яқин йўловчи бўлган. Жароҳатланганлардан икки нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

 

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун жами 25 та тез тиббий ёрдам машинаси, 16 та ғаввос ва тўртта қайиқ сафарбар этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика