Ёнғин юк машинаси билан тўқнашув натижасида юзага келган.
Жиззах вилоятида юк машинаси билан тўқнашган “Лаcетти” ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 3-декабр куни соат 06:38 да Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1118-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Ҳодиса оқибатида “ҲОWО” юк автомобили билан тўқнашган “Лаcетти” ёниб кетади.
Туман ФВБ қутқарувчилар бўлинмаси воқеа жойига 06:51 да етиб бориб, ёнғинни соат 06:57 да тўлиқ бартараф этишади.
Қўшимча қилинишича, тўқнашувда ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Жавоҳирбек Турсунов
Tags:
#o`zbekiston
Шунингдек укинг