Дунё
|
21 Апрел 11:36
292
Дунё
|
21.04.2022, 11:36
292

Жонсон Ҳиндистонга Украина бўйича “дарс ўтмоқчи” эмас

Британия бош вазири 21-22 апрелда Деҳлида бўлади.

 

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Ҳиндистонга ташрифи давомида Нью-Деҳлининг Украина масаласидаги позициясини ўзгартиришга ҳаракат қилмайди. Бу ҳақда The Times of India газетаси хабар берди.

 

“Украина мавзуси кун тартибида бўлади. Биз Ҳиндистон позициясини ўзгартиришга ҳаракат қилмаймиз. Деҳли билан муҳим халқаро ҳамкор сифатида самарали ишлаймиз”, деган у журналистлар билан суҳбатда.

 

Шунингдек, Жонсон Москва ва Деҳли ўртасидаги тарихий муносабатларни тушунишини айтган.

 

Буюк Британия бош вазири 21-22 апрель кунлари Ҳиндистонда бўлади.

 

Шунингдек, газета маълумотларига кўра, музокараларнинг асосий мавзуси Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги вазият бўлади.

 

Аввалроқ Жонсон Нарендра Моди билан эркин савдо келишувини муҳокама қилиши тўғрисида хабар берилганди.