Россиянинг Камчатка яримороллари ҳудудида бир соат ичида кетма-кет учта ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақида Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Камчатка филиали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кеча тунда маҳаллий вақт билан 19:24 дан 20:32 гача 5 баллдан 6.2 баллгача бўлган магнитудали зилзила юз берган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси матбуот хизматига кўра, 1 августдан 2 августгача яримолда кучли зилзиладан сўнг сўнгги 24 соат ичида 3,5 дан 6,7 баллгача бўлган 120 га яқин ер силкинишлари қайд этилган.


