1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Камерун Президентининг қизи сайловчиларни отасини қўлламасликка чақирди

Пол Бия 1982 йилдан бери мамлакатни бошқариб келади ва 12 октябрдаги сайловларда 8-марта номзод сифатида қатнашмоқда.

Камерун Президентининг қизи сайловчиларни отасини қўлламасликка чақирди

Камерун Республикаси Президенти Пол Биянинг ягона фарзанди – Брена Бия ижтимоий тармоқлардаги чиқиши билан мамлакат жамоатчилиги эътиборини тортди. У эълон қилган видеомурожаатида Камерун фуқароларини 92 ёшли амалдаги президентни қўллаб-қувватламасликка чақирди.

 

Брена ўз мурожаатида ота-онаси билан шахсий муносабатлари издан чиққанини, оила аъзоларидан босим ва таҳдидларни бошдан кечираётганини айтди. Шунингдек, у президентнинг 8-марта сайловда иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаб, мамлакат аҳолиси унга овоз бермасликлари лозимлигини билдирди.

 

Ушбу мурожаат қисқа фурсат ичида унинг шахсий саҳифасидан олиб ташланган бўлса-да, видеолавҳа маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалиб кетди.

 

Маълумот учун, Камерун Президенти Пол Бия 1982 йилдан бери мамлакатни бошқариб келмоқда. У жорий йилнинг 12 октябрида ўтказилиши белгиланган президентлик сайловларида яна номзод сифатида иштирок этишини расман маълум қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика