1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади

Сенат қарорига кўра, шаҳар майдони 2,9 минг гектарга оширилади.

Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади

Олий Мажлис Сенатининг 10-ялпи мажлисида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди. Натижада Каттақўрғон шаҳри ҳудудини 2,9 минг гектарга кенгайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда шаҳар аҳолиси қарийб 95 минг кишини ташкил этади. Сўнгги беш йил ичида аҳолининг ўсиши йилига ўртача 1,1 минг кишини ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, 4 мингга яқин рўйхатдан ўтмаган аҳоли ва талабалар ҳам шаҳар ҳудудида яшаб келмоқда. Бу эса Каттақўрғонни вилоятда аҳолиси энг зич жойлашган ҳудудга айлантирган.

 

Кенгайиш ҳисобига Каттақўрғон тумани ҳудудидан 1,9 минг гектар ва Нуробод туманидан 971 гектар майдон шаҳар таркибига ўтказилади. Шунингдек, Нуробод туманининг айрим ер майдонлари Каттақўрғон туманига берилади. Бу жараён шаҳарни 2030 йилга бориб катта шаҳарлар тоифасига ўтказиш имконини беради.

 

Режаларга кўра, кенгайтирилган ҳудудда янги инфратузилма ва турар-жой мажмуалари барпо этилади, урбанизация жараёнлари тезлашади. Шунингдек, 50 гектар майдонда "Ургут" эркин иқтисодий зонаси филиали ва 30 гектарда учта кичик саноат зонаси ташкил этилиши кутилмоқда. Бу эса қўшимча иш ўринлари яратиш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика