Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
Илм-фанНоя 26, 2021 20:15
Кейинги йилда тиббиёт ОТМларининг битирувчилари доимий яшаш жойларида амалиёт ўтайди

 

2022/2023 ўқув йилидан барча тиббиёт ОТМнинг “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари ўқув йилининг 1-семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайди. Маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисми эса масофавий шаклда олиб борилади.

 

Шунингдек, Ҳужжатга биноан, Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бир нечта йўналишлар ташкил этилади. Жумладан:

👉 академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – хирургия;

👉 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг – кардиохирургия;

👉 Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – нейрохирургия;

👉 Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг – урология;

👉 Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг – нефрология.

 

Эслатма. Юқорида айтиб ўтилган бўлимлар юридик шахс бўлмаган филиаллар ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, трансплантология, эндохирургия, рентгенэндоваскуляр хирургия, эндоурология, неврология ва тиббий генетика янги бўлимлари ҳамда иммуногенетик лаборатория ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Институт ва Клиника томонидан аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда “Шаҳрихон тумани тажрибаси” жорий қилинади.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда фармацевтикага ихтисослашган янги университет ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш