Сешанба куни Кобул шаҳрида ўнлаб нафақахўр аёллар тўланмаган пенсияларни талаб қилиб, Толибон назоратидаги Пенсия бошқармаси олдида норозилик намойиши ўтказди.
Маҳаллий манбаларнинг маълум қилишича, намойишда собиқ давлат муассасалари ходимлари, жумладан, тарқатиб юборилган парламент ҳамда Таълим вазирлиги вакиллари қатнашган. Аёллар пенсия пулларининг ойлар давомида берилаётмаганидан норози бўлишган.
Гувоҳлар хабарига кўра, хавфсизлик кучлари намойишни тарқатиш чоғида аёлларни куч ишлатиб суриб юборган, айрим иштирокчилар калтакланган. “Биз фақат пенсияларимизни талаб қилдик, аммо бунга жавобан зўравонликка дуч келдик”, — дея билдирган намойишчилардан бири.
Маълумотларга кўра, Афғонистонда минглаб нафақахўрлар 2021 йилда Толибон ҳокимиятга қайтганидан бери пенсия тўловларининг кечикиши сабаб иқтисодий қийинчиликлардан шикоят қилиб келмоқда. Толибон расмийлари эса воқеа юзасидан изоҳ бермади.


