1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Литвадан Ўзбекистонга илк бор жиноятчи экстрадиция қилинди

Фирибгарликда айбланаётган шахс Интерпол орқали қўлга олиниб, Тошкентга қайтарилди.

Литвадан Ўзбекистонга илк бор жиноятчи экстрадиция қилинди

 

Литвада фирибгарлик учун халқаро қидирувда бўлган эркак илк бор Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерполнинг Миллий марказий бюросига таяниб хабар берди.

 

Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган шахснинг Литва ҳудудида эканлиги аниқланган. У ерда қўлга олиниб, экстрадиция текширувлари учун қамоққа олинган.

 

Мазкур шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланмоқда.

 

"Ўзбекистон Бош прокуратурасининг илтимосномасини қаноатлантиргач, Литва томони уни экстрадиция қилиш ва суд орқали жазога тортиш тўғрисида қарор қабул қилди", — дейилади расмий баёнотда.

 

Шахс Тошкентга қайтарилганидан сўнг, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Бу Интерполнинг Тошкент ва Вилнюсдаги миллий бюролари ўртасида илк бор амалга оширилган экстрадиция тажрибасидир, деб таъкидламоқда вазирлик.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика