У Донбассда ўта оғир вазият шаклланишидан огоҳлантирган.
Франция президенти Эммануэль Макрон Украинадаги ҳарбий можаро яқин ҳафталарда тугамаслигини маълум қилди. У бу ҳақда RTL радиостанциясига берган интервьюсида айтган.
“Афсуски, бу низо яқин орада тугамайди. Фикримча, кейинга ҳафталарда биз Донбассда ўта оғир вазиятни кўрамиз”, – деган Франция етакчиси.
Унинг қўшимча қилишича, Париж Туркия, Греция ва БМТ билан биргаликда Мариуполь ва Днепр шаҳарларида гуманитар операция ўтказмоқда.
Аввалроқ Владимир Зеленский уруш қачон тугашини билмаслигини айтганди.
Tags:
#dunyo
Украина
Шунингдек укинг