Дунё
|
15 Ноябр 08:50
428
Дунё
|
15.11.2021, 08:50
428

Марказий Осиё давлатларидан бирида янги биологик лаборатория қурилади

Унда ўта хавфли вируслар ўрганилади.

 

Қозоғистонда янги биологик лаборатория қурилади. Бу ҳақда "Sputnik Казахстан" хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Жамбул вилояти, Кордай туманида хавфли ва ўта хавфли вируслар штаммлари сақланиши учун юқори даражадаги биологик хавфсизликка эга ерости омбори ва биологик лаборатория барпо этилади. Унинг қурилиши тугалланиши муддати 2025 йилнинг 4 чораги этиб белгиланди.

 

Ҳозирда Олма-Ота шаҳрида Марказий референс-лаборатория ва ўта хавфли инфекцион касалликлар сақланадиган омбор мавжуд. Бу биолаборатория Пентагон маблағлари ҳисобига қурилган. Унга биологик хавфнинг учинчи даражаси берилган. Янги қуриладиган биолаборатория эса BSL-4 (Biosafety Level 4) даражасига эга бўлиб, унда ўта хавфли вируслар ўрганилади.

 

Қозоғистон жамиятида бу лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаради, деган тахминлар мавжуд. Хусусан, республиканинг собиқ мудофаа вазири Амирбек Тогусов бу ҳақда айтиб ўтганди.

 

Аввалроқ ЖССТ коронавирус пандемияси қачон тугашини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев