1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластикдан пул ишлаб чиқаради

Ушбу купюралар намликка чидамли, йиртилмайди ва экологик жиҳатдан хавфсиз ҳисобланади.

Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластикдан пул ишлаб чиқаради

 

1 декабрь куни Туркманистон Марказий банки мамлакатда илк бор полимер (пластик) материалдан тайёрланган 200 манатлик купюрани муомалага киритди. Янги банкнотнинг олд томонида Аркадаг ёдгорлиги, орқа томонида эса Аркадаг шаҳри маъмурияти биноси тасвирланган.

 

Шунингдек, 1, 5 ва 10 манатлик банкноталарнинг янгиланган полимер версиялари ҳам муомалага чиқарилди. Уларнинг асосий дизайни сақлаб қолинган бўлсада, барча номиналларга 2025 йилнинг Туркманистонда “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилингани муносабати билан махсус эмблема қўшилди.

 

Марказий банк маълумотига кўра, полимер купюралар юқори даражадаги қалбакилаштиришдан ҳимоя, ифлосланиш, эскириш, йиртилиш ва намликка нисбатан юқори чидамлилик билан ажралиб туради. Полимер банкноталар қоғоз вариантига нисбатан икки-уч баравар узоқроқ муддат хизмат қилади, бактерияларни камроқ йиғади ҳамда тўлиқ қайта ишланиши мумкин.

 

Ушбу қарор билан Туркманистон Марказий Осиё минтақасида пластик банкноталарни муомалага киритган биринчи давлатга айланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика