Жамият
|
02 Ноябр 09:55
370
Жамият
|
02.11.2021, 09:55
370

Тошкентдан ўғирлаб кетилган автомобиль Паркентдан топилди

Машина 25 ёшли қиз томонидан ўғирланган.

 

Шу йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББга  мурожаат келиб тушган. Унга кўра,  фуқаро К.М.га тегишли бўлган "Nexia-3" русумли автомобиль Чилонзор тумани 2 даҳа, 13 уй олдидан олиб қочилган.  

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти миқёсида қидирув ишлари амалга оширилди. Ўша куннинг  ўзидаёқ Тошкент вилояти, Паркент туманида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ қидирув ва суриштирув инспектори сержант Ж.Ашрапов катта тезликда келаётган автомобилга тўхташ ишораси берганига қарамасдан, ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган.

 

Натижада, автомобиль мажбурий равишда тўхтатилган.

 

Дастлабки терговолди суриштирувга кўра, бу жиноят 1996 йилда туғилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Т.Б томонидан содир этилгани маълум бўлди. Ушбу фуқаро қўлга олиниб, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига топширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Наманганда “мойка” ходими ювиш учун қолдирилган “Malibu”ни олиб қочгани  ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Tags: