Дунё
|
23 Март 09:56
358
Дунё
|
23.03.2022, 09:56
358

Миср, Исроли ва БАА раҳбарлари учрашди

Миср Украинадаги вазият туфайли иқтисодий муаммоларга дуч келмоқда.

 

Миср, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари етакчилари уч томонлама саммит учун учрашдилар, бу БАА Исроил билан муносабатларини нормаллаштирганидан кейин,шунингдек, Эрон ядровий келишувидан кейин биринчи учрашувдир.

 

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Қизил денгиз бўйидаги Шарм ал-Шайх курортида Исроил Бош вазири Нафтали Беннет ва БААнинг амалдаги ҳукмдори, Абу-Даби валиаҳди шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокаралар ўтказди. Хабарларда айтилишича, уч етакчи энергия, бозор барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилган.

 

Беннет идораси баёнотида айтилишича, Раҳбарлар дунё ва минтақадаги сўнгги ўзгаришлар контекстида уч давлат ўртасидаги алоқаларни ва уларни барча даражаларда мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилган.

Исроил матбуотининг билдиришича, етакчилар Эрон ва Ғарб давлатлари, жумладан, Қўшма Штатлар 2015-йилги ядровий келишувни қайта тиклаш бўйича келишувга яқин экани ҳақидаги хабарларга ҳам тўхталиб ўтган, Исроил эса бунга кескин қаршилик кўрсатмоқда.

 

Украинадаги уруш туфайли Миср энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида муаммоларга дуч келмоқда, бу эса душанба куни Қоҳирани ўз валютасини 14 фоизга қадрсизлантиришга ундади.

 

Уруш, шунингдек, Мисрни буғдой импорти учун катта харажатларга дучор қилди, Қизил денгиз курортларига россиялик ва украиналик ташриф буюрувчиларнинг туризмдан тушадиган даромадини йўқотди. Россия ва Украина Мисрга буғдойнинг асосий етказиб берувчилари ҳисобланади.