энг долзарб
|
30 Октябр 11:50
333
энг долзарб
|
30.10.2021, 11:50
333

Мутахассис онлайн тармоқда шахсий маълумотларни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш йўлини кўрсатди

Шахсий маълумотларингизни фирибгарлардан ҳимоя қилишнинг асосий усули — бу смартфон ва SIM-картага юқори сифатли парол ўрнатишдир.

 

“TelecomDaily” бош директори Денис Кусков фирибгарликдан сақланишда ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

 

Мутахассис смартфонни нотаниш шахсларга бермасликни, нотаниш сайтларга кирмасликни таъкидлайди.

 

Унинг сўзларига кўра, антивирус дастурини ўрнатишдан ташқари телефонда яширин ёки қўшимча созламалар билан боғлиқ ортиқча махсус қўшимчалар қилинмаслик лозим. Мутахассиснинг тушунтиришича, “Аpple” ёки “Google” каби операцион тизим эгалари ўз иловаларини фойдаланувчига тақдим қилишда шахсий маълумотларни тўлиқ ҳолда киритишни қатъий талаб қилишади.

 

Кусков мобил қурилма билан кредит ёки дебет банк карталарини суратга олмасликни, ҳатто, гаджет хотирасида сақламасликни тавсия қилади. Шунингдек, бундай суратларни мессенжерлар ёки СМС хабарлар орқали ҳеч кимга юбормасликни ҳам маслаҳат беради.

 

“IT-Reserve” ҳамкори ва директори Павел Мясоедов эса тезкор мессенжерларда фойдаланувчилар ҳақидаги катта ҳажмдаги шахсий маълумотлар сақланишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, смартфонлардан ёзишмалар тўлиқ олиб ташланганидан кейин ҳам шахс ҳақидаги маълумотлар серверларда сақланиб қолади.

 

Бундан аввал 1 миллион  кредит карта маълумотлари фирибгарлар қўлига тушгани, ИИВ ижтимоий тармоқларга шахсий маълумотларни қўйишда эҳтиёт бўлишни таъкидлагани ҳамда “Инстаграм”даги фирибгар қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев