Жамият
|
21 Июл 13:54
330
Жамият
|
21.07.2021, 13:54
330

Наманганда сел оқибатида иккита кўприк шикастланди

Наманган вилоятида икки кўприкка сел оқибатида шикаст етди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

 

Наманганда сел оқибатида иккита кўприк шикастланди

 

Об-ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 Тўрақўрғон–Наманган–Чортоқ автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат тўлиқ чекланди.

 

Наманганда сел оқибатида иккита кўприк шикастланди

 

Шунингдек, 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган «Ташлама» кўпригига зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.