1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

NASA Ойда қишлоқ қуришни режалаштирмоқда

2026 йилда “Артемида II” миссияси доирасида тўрт астронавт Ойга жўнатилади.

NASA Ойда қишлоқ қуришни режалаштирмоқда

АҚШнинг NASA космик агентлиги 2035 йилга қадар Ой юзасида инсонлар яшашига мослаштирилган қишлоқ барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда агентлик раҳбари вазифасини бажарувчи Шон Даффи Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро астронавтика конгрессида маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, яқин ўн йил ичида Ойда нафақат илмий станция, балки доимий яшашга мўлжалланган инфратузилма ҳам ташкил этилади. Қишлоқ ядро қувват манбаига эга бўлиши, астронавтларни мунтазам жойлаштириш имкониятини яратиши ва Ой юзасидан олинган материаллар ёрдамида барпо этилиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, NASA 2026 йил феврал ойида “Артемида II” миссияси доирасида 50 йилдан кейин илк бор тўртта астронавтни Ойга жўнатишни режалаштирган. Мазкур парвозда Ойга қўниш кўзда тутилмаган бўлса-да, агентликнинг асосий мақсади — узоқ муддатли яшаш имконини берадиган қишлоқ қурилишига тайёргарликдир.

 

NASA вакилининг таъкидлашича, Ойда доимий қишлоқ барпо этилиши Марсга қўниш йўлида муҳим қадам бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика