Дунё
|
21 Октябр 12:32
253
Дунё
|
21.10.2021, 12:32
253

НАТО Россияга қарши янги режа ишлаб чиқмоқчи

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Россияга қарши туришнинг янги режасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

 

Бу  режа 21 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувда ишлаб чиқилади. Хабарда айтилишича, режа Россиянинг бир неча фронтдан эҳтимолий ҳужумларига қарши ҳаракатлар дастурини қамраб олади. Шу билан бирга НАТО ҳали ҳам Россияни тийиб туришни устувор вазифа деб ҳисоблайди.

 

“Reuters” маълумотларига кўра, ушбу режа Қора ва Болтиқ денгизи йўналишидан бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган кибер, космик ва ядро ҳужумлари  эҳтимолини кўриб чиқади. 

 

НАТО'га аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашуви 21-22 октябрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтади. Унда Россияда НАТО ваколатхонаси ёпилиши масаласи ҳам кўтарилиши маълум қилинган.

 

Аввалроқ НАТО бош котиби Хитой ва Россия яқинлашуви хавфи ҳақида фикр билдирганди. Шунингдек, Хитой ТИВ мамлакат тараққиёти НАТО учун хавф туғдирмаслигини айтган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев