Навоийдаги даҳшатли автоҳалокат 2 кишининг ўлими билан тугади
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15 январь, душанба куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳридаги И.Каримов кўчасида фуқаро А.Н. бошқарувида бўлган "Матиз" русумли автомашина светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақтда, "Volkswagen ID6 crozz pro" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси О.Н. автомашинани бошқариб келиб, "Матиз"нинг орқа қисмига тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида "Матиз"нинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчилар Э.У. ҳамда О.Ғ.лар олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







