1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нетаняху Доҳадаги ҳужум юзасидан Қатардан узр сўради

Исроил бош вазири ҳалок бўлган хавфсизлик ходимининг оиласига товон тўланишини маълум қилди.

Нетаняху Доҳадаги ҳужум юзасидан Қатардан узр сўради

Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху Доҳада содир бўлган ҳужум юзасидан Қатардан узр сўради. Бу ҳақда 12-канал ва Axios журналисти Барак Равид манбаларига таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Нетаняху Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон бин Жассим Оли-Таний билан телефон орқали суҳбатлашиб, мамлакат суверенитети бузилгани учун кечирим сўради ва ҳужум оқибатида ҳалок бўлган хавфсизлик ходимининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Исроил оилага товон тўлашга тайёрлигини маълум қилди.

 

Қўнғироқ Нетаняхунинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашуви чоғ‘ида амалга ошган. Манбаларга кўра, Трамп Нетаняхудан Қатардан узр сўрашни талаб қилган.

 

Исроил томони аввалроқ Доҳадаги зарба ҲАМАС аъзоларини нишонга қаратилганини билдирган. Қатар эса бу ҳаракатни кескин қоралаб, уни “давлат терроризми” дея баҳолаган ва воситачилик фаолиятини тўхтатиб қўйган.

 

Axios ёзишича, АҚШ президенти ишлаб чиқаяётган Ғазо секторидаги тинчлик режаси келгусида Исроилнинг Қатарга ҳужум қилишини тақиқловчи бандни ҳам ўз ичига олади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика