Нукус полигонида 9 сентябрь куни Миллий гвардия ҳарбийлари иштирокида машғулот вақтида портлаш юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида 8 нафар ҳарбий жароҳат олган. Бу ҳақда Миллий гвардия расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, амалий машғулот давомида портловчи махсус воситанинг детанация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келган.
Расмий ахборотга кўра, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражада тан жароҳатлари олган. Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифокорлар томонидан зарур чоралар кўрилган.
Миллий гвардия жароҳатланган ҳарбийларнинг соғлиги тикланаётгани, уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслигини билдирди.
Ҳодиса юзасидан хизмат суриштируви тайинланиб, мутасадди раҳбарлар томонидан текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.


