1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Нукусда илк бор “Марказий Осиё педагоглари” халқаро форуми ўтказилмоқда

Тадбир ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ҳамда Марказий Осиё давлатлари таълим вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Нукусда илк бор “Марказий Осиё педагоглари” халқаро форуми ўтказилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида илк маротаба “Марказий Осиё педагоглари — бир минтақa, бир овоз, бир куч!” шиори остида халқаро форум бўлиб ўтмоқда.

 

Мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Марказий Осиё давлатлари таълим вазирликлари, шунингдек, ЮНЕСКО ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида ташкил этилган.

 

Форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек, Озарбайжон ва Туркиядан педагоглар ҳамда таълим соҳасидаги раҳбар ходимлар иштирок этмоқда. Тадбир минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибалар алмашиш ва таълим сифатини оширишни мақсад қилган.

 

Форум доирасида иштирокчилар Чимбой ва Тахтакўпир туманларига ташриф буюриб, қорақалпоқ халқининг бой миллий маданияти, урф-одатлари, миллий таомлари ва ҳунармандчилик намуналарини яқиндан ўргандилар.

 

Тахтакўпир туманидаги “Қора теран” туристик марказида меҳмонлар учун экологик ва этно-маданий тадбирлар, миллий куй-қўшиқлар ҳамда бадиий чиқишлар намойиш этилди. Ушбу тадбирлар хорижий меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

 

Форумнинг асосий сессиялари эртага Нукус шаҳридаги “Оқ қуш” мажмуасида давом этади. Унда таълим жараёнини ривожлантириш, педагогларнинг малакасини ошириш ҳамда минтақавий таълим интеграциясига доир масалалар муҳокама қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика