1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нью-Йоркда Зеленский ва Трамп музокаралари бўлиб ўтади

Музокараларда хавфсизлик, инвестициялар ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Нью-Йоркда Зеленский ва Трамп музокаралари бўлиб ўтади

Украина президенти Владимир Зеленский яқин кунларда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказишини маълум қилди. Учрашув Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар бермоқда.

 

Президент Зеленскийнинг таъкидлашича, учрашув кун тартибига хавфсизлик масалалари, хусусан, Россия босқини шароитида Украинага кўрсатилаётган халқаро ёрдам, сармоя жалб қилиш ҳамда ҳарбий-техника соҳасида ҳамкорлик масалалари киритилган.

 

Шунингдек, музокараларда энергетика хавфсизлиги, қайта тикланувчи энергия лойиҳалари ва урушдан кейинги тикланиш дастурлари ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда. Томонлар, шунингдек, Европа ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий шерикликда Украинага қўшимча имкониятлар яратиш масаласини ҳам кўриб чиқади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 17–30 сентябр кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси Нью-Йоркда бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 150 дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика