1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Икром Муслимов лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига Алишер Усмонов тайинланди.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Сенатнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Олий суд раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра, Икром Тўхтамуродович Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — Судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

 

Ушбу лавозимга Алишер Отахонович Усмонов 5 йил муддатга сайланди. У бундан буён Олий суд раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб боради.

 

Шунингдек, Сенат қарорига мувофиқ, Нодира Жалоловна Ҳакимова ҳам Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди. У июль ойида Президент администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.

 

Аввалроқ Ҳакимова давлат раҳбарига суд тизимидаги ўзгаришлар юзасидан тақдимот қилгани хабар қилинганди. Шу тариқа, суд тизимидаги ислоҳотлар доирасида муҳим кадрлар алмашинуви амалга ошмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика