1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Олмаотада “Орда” нашри бош муҳаррири уйида ва таҳририят биносида тинтув ўтказилди

Телефонлар мусодара қилингани айтилмоқда, адвокатлар эса бинога киритилмаяпти. Бош муҳаррирга “атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш” айби қўйилган.

Олмаотада “Орда” нашри бош муҳаррири уйида ва таҳририят биносида тинтув ўтказилди

 

Олмаотада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари “Орда” интернет нашри асосчиси ва бош муҳаррири Гулнора Бажкенованинг яшаш уйида ҳамда нашр офисида тинтув ўтказди. Нашр ходимлари телефон қўнғироқларига жавоб бермаётгани мобил қурилмалари мусодара қилинганини билдирилмоқда. Адвокатларнинг эса бинога киришига рухсат берилмаган.

 

“Биз тергов қайси орган томонидан олиб борилаётгани, жиноий иш қайси модда бўйича қўзғатилгани ёки кимга нисбатан суриштирув ўтказилаётганидан бехабармиз. Тинтувга бошчилик қилаётган гуруҳ раҳбари саволларимизга жавоб бермаяпти”, — деди “Орда” нашри юристи Олга Диденко.

 

Шаҳар ИИБ маълумотига кўра, бош муҳаррирга нисбатан “қайта-қайта ва атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш” бўйича жиноий иш қўзғатилган. Терговга асос сифатида “фуқаролардан келиб тушган шикоятлар” келтирилган.

 

Маълум қилинишича, нашр 2024 йилда эълон қилган айрим материалларда ҳуқуқ-тартибот органи ходими пора олаётган пайтда қўлга олингани ҳақидаги ёлғон маълумотлар берилган. Бошқа бир мақолада эса мулк низолари юзасидан етказилган зарар миқдори бузиб кўрсатилгани таъкидланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи бошида “Орда” Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ва бир қанча юқори мартабали амалдорлар ҳибсга олингани ҳақида хабар берганди. Расмийлар бу маълумотни рад этган. Шундан сўнг президент Қосим-Жомарт Токаев Мурат Нуртлеуни вазирлик лавозимидан озод этиб, уни ёрдамчиси этиб тайинлаган.

 

“Орда” нашри 2020 йилдан буён Қозоғистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни ёритиб келмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика