1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбек–афғон чегарасидаги кўприкда фуқаролар ҳаракати тикланди

Энди йўловчилар икки давлат орасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз тарзда ҳаракатланиши мумкин.

Ўзбек–афғон чегарасидаги кўприкда фуқаролар ҳаракати тикланди

Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади. Энди йўловчилар икки давлат орасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз тарзда ҳаракатланиши мумкин. Шу билан бирга, виза талаби ўз кучида қолади. 

 

Маълумот учун, 2021 йилда фуқаролар ҳаракати чекланган, бу эса тадбиркорларнинг Афғонистонга боришини сезиларли даражада қийинлаштирган эди: Айритомдан 75 км масофада жойлашган (1 соатлик йўл) Мазори Шарифга етиб бориш учун тадбиркорлар Тожикистон орқали бир кунлик айланма йўлдан фойдаланишга мажбур бўлган. Эндиликда бу чекловлар бекор қилинди ва йўл яна очилди.

 

“Чегарадан ўтиш тартибининг тикланиши экспорт қилувчи корхоналар учун катта қулайлик яратади. Афғонистонга экспорт ҳажми охирги йилларда барқарор ўсмоқда ва айниқса бу йўлнинг очилиши билан 2026 йилда экспорт ҳажмини 2,5 млрд долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд”, дейилади Савдо-саноат палатаси хабарида. 

 

Давлат тадбиркорларни Афғонистон бозорига чиқишда қуйидаги имтиёзлар билан қўллаб-қувватламоқда:

 

— Ҳайратон ёки Мазори Шарифда омбор очган тадбиркорлар учун омборни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 100 фоиз қоплаб берилади.

 

— Маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари — тўлиқ компенсация қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика