энг долзарб
|
16 Октябр 09:59
464
энг долзарб
|
16.10.2021, 09:59
464

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғонага юқорилади

Қайд этилишича,  индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилган.

 

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади ва умумий рейтингда 85-ўринни эгаллади. 

 

Маълум бўлишича, нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилган. У энг яхши натижа кўрсатган  3 та давлатдан бирига айланди.

 

Маълумот ўрнида, тадқиқотларда 139 та мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.

 

Шунингдек, нашр саҳифаларида Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамлакатлар қўшилган.

 

Маълумот учун,   тадқиқотларда 139 та мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган. Ушбу индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланади. 

 

Аввалроқ Ўзбекистон паспорти дунё мамлакатлари паспортлари рейтингида 91 ўринни эгаллагани ва Ўзбекистон армияси жаҳон рейтингида 140 та давлат орасида 51 – ўринда туриши ҳақида хабар берилган эди.

 

Чўлпоной Аҳмедова