1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 10 ойда 12,8 минг гиёҳвандлик жинояти фош этилди

12 та ноқонуний лаборатория фаолияти тўхтатилди.

Ўзбекистонда 10 ойда 12,8 минг гиёҳвандлик жинояти фош этилди

 

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида мамлакат бўйлаб гиёҳвандлик билан боғлиқ 12 848 та жиноят аниқланган. Давлат органларининг ўз вақтида кўрган чоралар натижасида 2 тонна 761 килограмм гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ноқонуний муомаладан чиқарилди.

 

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ўтган йил давомида бешта ноқонуний гиёҳванд моддалар лабораторияси фаолияти тўхтатилган бўлса, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида ушбу кўрсаткич 12 тага етган.

 

Гиёҳвандликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025–2026 йилларга мўлжалланган комплекс амалий ҳаракатлар миллий дастури ижросини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар ишлаб чиқилди. Режада гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, профилактика ишларини кучайтириш ҳамда жиноятларнинг олдини олишга қаратилган устувор йўналишлар белгиланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика