1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда тўй ва маросимлар ўтказилиш тартиби устидан қатъий назорат ўрнатилади

Оилавий тадбирларда 200 нафардан, ош бериш маросимларида эса 250 нафардан ортиқ меҳмон қатнашa олмайди.

Ўзбекистонда тўй ва маросимлар ўтказилиш тартиби устидан қатъий назорат ўрнатилади

Ўзбекистонда 2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилиниши муносабати билан “Оқилона истеъмол” (Save Food) дастури доирасида ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилмоқда. Бу борадаги тартиб-таомиллар Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 589-сон қарорида белгилaб берилди.

 

Қарорга мувофиқ, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва бошқа маросимлар 2019 йилда қабул қилинган қўшма қарор талаблари асосида қатъий тартибда ўтказилади. Жумладан:

 

оилавий тадбирларда 200 нафаргача меҳмон иштирок этиши,

 

ош бериш маросимларида эса 250 нафаргача одам қатнашиши белгиланган.

 

Қўшалоқ тўй-ҳашамларда ҳам 250 нафардан ортиқ меҳмон бўлишига рухсат этилмайди.

 

Шунингдек, миллий қадриятларимизга ёт ва ортиқча дабдабабозликни келтириб чиқарувчи турли расм-русумлар ҳамда шоу-тадбирлар тақиқланади. Хусусан, “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп йойди”, “куда чақирди” каби маросимлар ҳамда мотам тадбирларидаги “етти”, “қирқ”, “йил оши” каби қўшимча урф-одатларга чек қўйилади.

 

Президентнинг 2025 йил апрель ойидаги фармонида ушбу тартибларни такомиллаштириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, август ойида Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси тайёрланган. Мазкур ҳужжатда ёшларда тежамкорлик ва оқилона истеъмол маданиятини шакллантиришга қаратилган янги қоидалар ҳам назарда тутилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика