7 декабрь куни соат 16:31 да Наманган вилоятида яна зилзила содир бўлди. Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотига кўра, зилзила эписентри Поп тумани бўлиб, унда ер силкиниши 3 баллни ташкил этди. Данғара туманида эса 2 балл атрофида сезилди.
Шу билан бирга, 6 декабрь куни ҳам вилоят ҳудудида бир нечта ер силкинишлари қайд этилган. Соат 19:18 даги зилзила Поп туманида 4 балл билан сезилган. Тун соат 2:04 да Поп туманидаги яна бир зилзила 5 баллни ташкил этган бўлиб, Наманганда 3 балл, Фарғона водийсининг бошқа ҳудудларида 2–3 балл, Тошкент ва Сирдарёда эса 2 балл атрофида сезилган.
Мутасаддилар зилзилаларнинг оқибатлари бўйича мониторинг олиб бормоқда.


