Жамият
|
28 Май 08:43
187
Жамият
|
28.05.2022, 08:43
187

Ўзбекистонга 4 ойда 40 млн долларлик буғдой уни импорт қилинган

Энг кўп импорт Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

 

Ўзбекистонга январь—апрель ойларида қиймати 38,5 миллион долларга тенг бўлган 124,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди. Унда айтилишича, буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь—апрель ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлат Қозоғистон — 122,8 минг тонна. Кейинги ўринлар қуйидагича кўриниш олган:

 

Россия – 1,9 минг тонна;

АҚШ – 50 тонна;

Италия – 27 тонна;

Ҳиндистон – 2 тонна;

Франция – 1,8 тонна.