1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қозоғистон орқали Россияга кетадиган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Актау шаҳридаги Бош консуллик Ўзбекистон фуқароларига чегарани бузиш ёки ноқонуний миграцияни ташкил этиш жиноий жавобгарлик ва қамоқ жазосига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Қозоғистон орқали Россияга кетадиган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

 

Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан ноқонуний чегарадан ўтишга уринишлар бир неча бор қайд этилган.

 

Мазкур шахслар Қозоғистон Жиноят кодексининг:

 

392-моддаси — давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш;

 

394-моддаси — ноқонуний миграцияни ташкил этиш бандлари асосида жавобгарликка тортилган.

 

Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб қўшни давлат ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жазони янада қатъийлаштирган. Эндиликда чегарани бузиш ҳолатлари узоқ муддатли қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.

 

Бош консуллик ватандошларни ноқонуний схемаларга алданмасликка, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки бунга уриниш жиноий жавобгарликка олиб келишини унутмасликка чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика