Дунё
|
11 Феврал 23:47
336
Дунё
|
11.02.2022, 23:47
336

Пентагон НАТОга ёрдам қўлини чўзмоқда

Альянс иттифоқчиларига кўмак учун ҳарбийлар жойлаштирилмоқда.


Пентагон НАТО иттифоқчиларига ёрдам бериш учун Польшага ҳаво-десант дивизияси бўлинмаларини жойлаштиришни якунлади. 

 

Ҳафта бошидан бери камида 17 та Америка ҳарбий транспорт самолёти Украинанинг Львов вилоятидан 90 км узоқликда жойлашган Рзешов шаҳри аеропортига учиб келди, уларнинг ҳар бири юздан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчиларни етказиб берган.
 

Пентагон хабарига кўра, Украина атрофидаги вазият муносабати билан АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги ҳам Германия ва Руминияга вақтинча қўшимча кучларни киритмоқда.
 

Иттифоқчилар хавфсизлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари доирасида Европага 3000 га яқин америкалик ҳарбийлар жойлаштирилган. Бундан ташқари, Пентагон 8500 нафар ҳарбий хизматчини Европага жўнатиш учун тайёр ҳолатда ушлаб туради.
 

Аввалроқ Ғарб Россия туфайли иккига бўлинаётгани хабар қилинган эди.