1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистон ўз қўшинларини Саудияга жойлаштириши мумкин

Бу икки давлат муносабатларида “бурилиш нуқтаси” сифатида баҳоланмоқда.

Покистон ўз қўшинларини Саудияга жойлаштириши мумкин

Al Jazeera телеканали хабар қилишича, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида яқинда имзоланган ўзаро мудофаа шартномаси доирасида покистонлик ҳарбийларни қироллик ҳудудида жойлаштириш имконияти муҳокама қилинмоқда.

 

Маълумотларга кўра, бу фақат қўшма машғулотлар ва ўқув дастурларини кенгайтириш билан чекланиб қолмай, балки Покистон ҳарбий контингентининг Саудияда вақтинчалик ёки доимий равишда хизмат қилиши эҳтимолини ҳам ўз ичига олади.

 

Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган, аммо мутахассислар бу жараённи икки давлат муносабатларида “бурилиш нуқтаси” сифатида баҳоламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябр куни Саудия Арабистони ва Покистон ўзаро мудофаа шартномаси имзолаганди. Унга кўра, мамлакатлардан бирига қилинган тажовуз иккаласига ҳам ҳужум сифатида баҳоланади. Шу билан бирга, Покистон ядровий давлат ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика