Дунё
|
19 Ноябр 11:46
164
Дунё
|
19.11.2021, 11:46
164

Покистон ва Афғонистон қочоқлари тақиқланган ҳудуддан паноҳ излашмоқда

Улар Чернобиль АЭСнинг тақиқланган худудида қўлга олинди.

Украина хавфсизлик кучлари Чернобиль яқинида Беларусиядан қочиб келган ноқонуний муҳожирлар гуруҳини қўлга олди. Бу ҳақда lenta.ru маълум қилди. Ноқонуний муҳожирлар қандай қилиб қўлга олингани акс этган видеони Strana.ua телеграм каналида эълон қилди.

 

Кадрларда Чернобиль АЭСининг тақиқланган зонасида жойлашган Денисовичи қишлоғи ҳудудида хавфсизлик кучлари Беларус-Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган тўрт нафар Покистон ва Афғонистон фуқаросини қандай қўлга олганини кўриш мумкин.

 

Муҳожирларнинг сўзларига кўра, улар Украина ҳудудига Беларусиялик йўл бошловчи ҳамроҳлигида кириб келишган. Бу ерда ноқонуний муҳожирларни кутиб олиш, янги ҳужжатлар билан таъминлаш ва Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларидан бирига олиб бориш режалаштирилган. Энди уларнинг кейинги тақдирини Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳал қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Украина Ички ишлар вазирлиги Беларус ҳудудидан келган ноқонуний мигрантлар реадмиссия келишувига мувофиқ ортга чиқариб юборишини маълум қилганди. Бунинг учун барча зарур ҳуқуқий асослар мавжуд.

 

Аввалроқ, Минск Варшавани афғон қочоқларини Беларус ҳудудига сиқиб чиқаришда айбламоқдалиги  ҳамда Европа иттифоқи Польша чегарасида турган мигрантларга 700 минг евро ажратгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева