1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Португалия эртага Фаластин давлатини тан олади

Бу душанба куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Португалия эртага Фаластин давлатини тан олади

Португалия Ташқи ишлар вазирлиги Лиссабон эртага, 21 сентябрь куни Фаластин давлатини расман тан олиши ҳақида маълум қилди.

 

ТИВ раҳбари Паулу Ранжел шу ҳафтада Буюк Британияга ташрифи чоғида мамлакати Фаластин давлатини тан олиш масаласини кўриб чиқаётганини айтган эди.

 

Маълумотларга кўра, бу БМТ Бош ассамблеяси бошланишидан олдинроқ содир бўлади.

 

Аввалроқ Франция ҳам душанба куни Европанинг тўққизта давлати билан биргаликда БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги йиғилишида Фаластинни тан олишини эълон қилганди.

 

Эммануел Макрон Франция ва бошқа Ғарб давлатлари томонидан Фаластин давлатининг тан олинишини Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш йўлидаги муҳим қадам деб ҳисоблайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика