Жамият
|
06 Август 11:15
486
Жамият
|
06.08.2021, 11:15
486

Қанча ўзбекистонлик эмланишни хоҳламаслиги аниқланди

Фуқароларнинг 36,5 фоизи коронавирусга қарши эмланишни хоҳламайди, 53,2 фоизи эса эмланишга тайёр.

 

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўровда қатнашган ҳар 10-фуқаро эмланиш борасида якуний қарорга келмагани маълум.

 

45−54 ёшли иштирокчиларда қолган ёшдагиларга қараганда эмланишга тайёрлик юқори. 8,6 фоиз респондент эса эмланишни самарасиз, деб ҳисоблайди. 35,9 фоиз аҳоли вакцинанинг эҳтимолий ножўя таъсирларидан хавотирда.