Қатар ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш юзасидан музокараларда воситачиликка қайтиш масаласида бир қатор талабларни илгари сурди.
Хусусан, Доха томони Исроилдан яқинда Қатар ҳудудига уюштирилган зарбалар учун расмий узр сўрашни талаб қилмоқда. Шунингдек, ҳужум оқибатида ҳалок бўлган қўриқчи оиласига моддий товон тўлаш ва келажакда Қатар суверенитети бузилмаслигига қатъий кафолат беришни сўраган.
Мазкур шартлар Исроил стратегик ишлар вазири Рон Дермерга АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Виткофф орқали етказилгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Қатар сўнгги йилларда Ғазо секторида Исроил ва “Ҳамас” ўртасидаги низоларда асосий воситачи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Доҳадан воситачилик механизмларининг давом этиши учун Исроилнинг расмий жавоби кутилмоқда.


