энг долзарб
|
22 Октябр 14:57
338
энг долзарб
|
22.10.2021, 14:57
338

Қошга қўядиган ўсмадан қимматбаҳо “Индиго” бўёғи олинади

Сирдарёда ўсма ўсимлигидан табиий буёқ олиш бўйича инновацион технология амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа муаллифи — Гулистон давлат университети табиий фанлар факультетининг кимё йўналиши учинчи босқич талабаси Юлдуз Мажидова ҳисобланади.

 

 Лойиҳани  амалиётга татбиқ қилишда талабага турмуш ўртоғи — шу олий ўқув юртининг кимё кафедраси докторанти Сардор Мажидов яқиндан кўмак беряпти.

 

 Унинг билдиришича, ўсмадан экстракция усулида кўк рангдаги “Индиго” буёғи олинади.

 

 Лойиҳадан кўзланган мақсад —  матоларни ундан олинган табиий ранглар билан бўяшдан иборат. Келажакда лойиҳа доирасида   рангларнинг  турларини янада кенгайтириш бўйича ҳам изланишлар олиб борилади.

 

 Сирдарё вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Азимжон Холов ушбу лойиҳани молиялаштириш масаласи ҳал бўлганини маълум қилди.

 

 Бундан ташқари, Сирдарё тумани инновацион ҳудудида ушбу лойиҳа билан бирга, яна 10 та импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган илмий янгиликлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда 204 гектарга заъфарон етишитириш бошлангани ҳамда Беларусда исириқ гиёҳванд моддалар қаторига киритилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова