1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қозоғистонда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Автобусда жами 49 йўловчи бўлган, улардан 5 нафари вафот этган.

Қозоғистонда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

2025 йил 7 декабрь куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти, Айтекеби тумани ҳудудидан ўтувчи Республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 1028-километрида “Perm–Toshkent” йўналишида ҳаракатланаётган “Yutong” русумли йўловчи автобуси ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

 

Расмий маълумотларга кўра, автобусдаги 49 йўловчидан 5 нафари ҳалок бўлган. Вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор — икки нафар.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузиб, ҳалок бўлганларни Ватанга қайтариш, уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

 

Вазирлик, шунингдек, Қозоғистон мутасаддилари билан доимий алоқада бўлиб, воқеа сабаблари бўйича ҳамкорликда суриштирув олиб бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика