Бугун, 29 сентябрь тонггида Қозоғистоннинг Қўстанай туманида биринчи қор ёғди. Шаҳар ва йўллар қор билан қоплаган. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Айрим ҳудудларда электр энергиясида узилишлар кузатилгани боис светофорлар ишламай қолган ва натижада тирбандлик ҳосил бўлган.
Полиция ҳайдовчиларни йўлдаги ноқулай шароитдан огоҳлантирди ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни сўради.
Мутахассислар аввалроқ мамлакатда 28 сентябрдан бошлаб ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши ҳақида огоҳлантирганди.
Республиканинг жануби-шарқида момақалдироқ бўлиши, шимолда кучли ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Фақат мамлакат жануби ва шарқида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Мамлакат бўйлаб кучли шамол бўлиб, туман тушиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.


