Дунё
|
17 Апрел 22:58
457
Дунё
|
17.04.2022, 22:58
457

Роман Абрамович Киевга келди

Ташрифдан мақсад Украина ва Россия ўртасидаги музокараларни қайта бошлаш.

 

Россиялик олигарх Роман Абрамович Украина ва Россия ўртасидаги музокара жараёнини қайта бошлаш учун Киевга келди. Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлиги хабар берди. 

 

Қайд этилишича, санкция қўйилган тадбиркор Украина делегацияси аъзолари билан учрашиб, музокараларни қайта бошлаш йўлларини муҳокама қилган.

 

Бу ташриф ҳақида на Президент девонидан, на Кремлдан расмий маълумот йўқ.

 

Аввалроқ Украина президенти маъмурияти Абрамович Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар жараёнида жуда самарали воситачи эканлигини маълум қилганди.

 

Tags: