1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда қамалган ўзбекистонликларнинг 60 фоизи наркожиноят содир этган — ТИВ

Шунингдек, уларнинг 12 фоизи жинсий зўравонликда айбланган.

Россияда қамалган ўзбекистонликларнинг 60 фоизи наркожиноят содир этган — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган ўзбекистонликлар сони оз эмас ва уларнинг асосий қисми гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум этилган.

 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи Мунира Низомованинг таъкидлашича, Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг 60 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ва олиб ўтишда айбдор деб топилган. Шунингдек, уларнинг 12 фоизи жинсий зўравонлик, 7 фоизи қотиллик, тахминан 5 фоизи соғлиққа оғир зарар етказиш, 4 фоизи ўғрилик ва 3 фоизи фирибгарлик каби жиноятлар учун қамалган.

 

Мазкур статистика Россиядаги меҳнат мигрантлари орасида ҳуқуқбузарликлар масаласи қанчалик долзарб эканини кўрсатмоқда. Мутахассислар фикрича, бундай ҳолатлар кўпинча меҳнат ва турмуш шароити оғирлиги, ҳуқуқий билимларнинг етарли эмаслиги ҳамда айрим ҳолларда қонун талабларини четлаб ўтиш истаги билан боғлиқ.

 

Мунира Низомова яна бир муҳим жиҳатга — Россия аэропортларида ўзбекистонлик йўловчиларнинг узоқ вақт текширувларда ушлаб турилишига ҳам эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, кўп ҳолларда фуқаролар 6–8 соат, баъзида эса 10–12 соатлаб назоратда қолиб кетишади. Бу эса кўпинча фуқароларнинг қонун-қоидаларга амал қилмаслиги, ҳужжатлардаги камчиликлар билан изоҳланади.

 

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика