Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига таяниб, “Риа Новости” хабар берди.
"ТАСС" хабарига кўра, биринчи самолёт Кобул аэропортига қўнган. Шунингдек, гуманитар ёрдам олиб борган самолётида Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилиш ҳам кўзда тутилган.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путин ноябрь ойида Мудофаа вазирлигига Афғонистондан кечаётган нотинч вазиятда чиқиб кетиши керак бўлган фуқароларни эвакуация қилиш кераклиги бўйича кўрсатма берган.
Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат президенти Владимир Путиннинг кўрсатмасига биноан Афғонистондаги 500 дан ортиқ Россия, ОДКБ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) ва Украина фуқароларини эвакуация қилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева


