Бухоро вилоятида илк бор ўтказилаётган Халқаро замонавий санъат биенналеси ўз ишини бошлади. 2025 йил 5 сентябрдан 20 ноябргача давом этадиган ушбу нуфузли маданий тадбирга дунёнинг кўплаб мамлакатларидан рассомлар, ҳунармандлар, меъморлар, ошпазлар ва сайёҳлар ташриф буюрмоқда.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева биеннале санъат, миллий қадриятлар ва маданиятлараро мулоқот учун катта имкониятлар яратишини таъкидлади.
“Бухоро қадимий обидалар, миллий анъаналар ва ҳунармандчиликни замонавий санъат билан уйғунлаштирган ҳолда ўзига хос ижодий масканга айланди. Бу тадбир наfaқат бой тарихимизни ва миллий ғуруримизни намоён этади, балки Ўзбекистоннинг халқаро маданий майдондаги мавқеини ҳам янада юксалтиради”, — дейди Саида Мирзиёева.
Унинг қайд этишича, Бухоро биенналеси санъат аҳли ва ижодкорлар учун янги илҳом манбаи бўлиш билан бирга, мамлакатимизни жаҳон миқёсида санъат ва ижод маскани сифатида янада танитмоқда.


